ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича вазирлик ва идоралари раҳбарларининг еттинчи учрашувида Ўзбекистон делегацияси қатор ташаббусларни илгари сурди.
Делегацияга Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбеков бошчилик қилди. “Барқарор тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлида 25 йил бирга” мавзусидаги йиғилиш 2–3 апрель кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтди.
Учрашувда иқлим ўзгариши, ер деградацияси, сув танқислиги, биохилма-хилликнинг камайиши ва экстремал табиий ҳодисалар кўпайиши каби долзарб муаммолар муҳокама қилинди.
Узбекистан выдвинул новые инициативы по климату и экологии в ШОС
© Комитет по экологии и изменению климата
Жусипбек Казбеков ўз нутқида Ўзбекистонда амалга оширилаётган “яшил” трансформация жараёнларини қайд этди.
Йиғилиш доирасида Ўзбекистон қуйидаги ташаббусларни илгари сурди:
ШҲТ давлатлари ўртасида иқлим ўзгариши бўйича Битим лойиҳасини ишлаб чиқиш;
махсус ишчи гуруҳ ташкил этиш;
иқлимга мослашув, декарбонизация ва экологик хавфларни прогнозлашда сунъий интеллектдан фойдаланишга қаратилган минтақавий платформа яратиш.