https://sputniknews.uz/20260330/uzbekistan-er-degradatsiya-56594257.html
Ўзбекистонда ҳар дақиқада 9 кв метр ер деградацияга учрамоқда — Абдуҳакимов
Ўзбекистонда ҳар дақиқада 9 кв метр ер деградацияга учрамоқда — Абдуҳакимов
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда халқаро форумда ўрмонларни сақлаш, чўлланишга қарши кураш ва биохилма-хилликни ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинмоқда. Ўзбекистонда ҳар дақиқада 9 кв метр ер деградацияга учраётгани айтилди.
2026-03-30T15:03+0500
2026-03-30T15:03+0500
2026-03-30T15:11+0500
ўзбекистон
марказий осиё
экология
орол денгизи
форум
жамият
экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/1e/56593640_0:240:2560:1680_1920x0_80_0_0_2c30be1dbcea3f4a25d393e8c3e44707.jpg
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Тошкентдаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида Халқаро ўрмонлар куни муносабати билан “Барқарор "яшил" тараққиёт йўлидаги мулоқот: умумий келажакка сармоя” мавзусида халқаро форум ўтмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Марказий Осиёда ҳар дақиқада 9 квадрат метр ер деградация ва чўлланишга учрамоқда. Шу билан бирга, мамлакатда трансчегаравий ҳудудларда яшил майдонларни кенгайтириш ва “яшил белбоғ” яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.Унинг сўзларига кўра, ўрмон хўжалиги соҳасида Жаҳон банки билан ҳамкорликда 205 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Шунингдек, ФАО, БМТ Тараққиёт дастури, KOICA ва JICA кўмагида умумий қиймати 30 миллион доллардан ортиқ бўлган еттита грант лойиҳаси ҳам йўлга қўйилган.Абдуҳакимов Орол денгизининг қуриган туби ва унга туташ ҳудудларда экологик муаммолар таъсирини камайтириш учун халқаро ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.Маълум қилинишича, Ўзбекистонда экологик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида 255 минг гектар майдонда ўрмонлар барпо этилди ва қайта тикланди. Шундан 251 минг гектари Орол денгизининг қуриган туби ва бошқа чўл ҳудудларига тўғри келади.Унинг айтишича, 2026-2030 йилларда Ўзбекистонда ўрмон билан қопланган ҳудудлар майдонини 6,1 миллион гектарга етказиш, шунингдек, Оролбўйи ва қатор чўл ҳудудларида қўшимча 1,3 миллион гектар яшил майдон барпо этиш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20260226/samarkand-gef-assambleyasi-55957223.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/1e/56593640_0:0:2560:1920_1920x0_80_0_0_5f316133aac26cc079fcc33bbe05264b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, ўрмонлар, деградация, чўлланиш, биохилма-хиллик, азиз абдуҳакимов, форум, экология, жаҳон банки, орол денгизи, яшил белбоғ, иқлим ўзгариши
ўзбекистон, ўрмонлар, деградация, чўлланиш, биохилма-хиллик, азиз абдуҳакимов, форум, экология, жаҳон банки, орол денгизи, яшил белбоғ, иқлим ўзгариши
Ўзбекистонда ҳар дақиқада 9 кв метр ер деградацияга учрамоқда — Абдуҳакимов
15:03 30.03.2026 (янгиланди: 15:11 30.03.2026) Тошкентда ўтаётган форумда мутахассислар чўлланишга қарши кураш, ўрмонларни кўпайтириш ва экологик барқарорликни таъминлаш бўйича устувор вазифаларни муҳокама қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Тошкентдаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида Халқаро ўрмонлар куни муносабати билан “Барқарор "яшил" тараққиёт йўлидаги мулоқот: умумий келажакка сармоя” мавзусида халқаро форум ўтмоқда. Бу ҳақда
Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Тадбирда Экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги агентлиги, халқаро ташкилотлар, экспертлар ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Марказий Осиёда ҳар дақиқада 9 квадрат метр ер деградация ва чўлланишга учрамоқда. Шу билан бирга, мамлакатда трансчегаравий ҳудудларда яшил майдонларни кенгайтириш ва “яшил белбоғ” яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, ўрмон хўжалиги соҳасида Жаҳон банки билан ҳамкорликда 205 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Шунингдек, ФАО, БМТ Тараққиёт дастури, KOICA ва JICA кўмагида умумий қиймати 30 миллион доллардан ортиқ бўлган еттита грант лойиҳаси ҳам йўлга қўйилган.
Абдуҳакимов Орол денгизининг қуриган туби ва унга туташ ҳудудларда экологик муаммолар таъсирини камайтириш учун халқаро ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда экологик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида 255 минг гектар майдонда ўрмонлар барпо этилди ва қайта тикланди. Шундан 251 минг гектари Орол денгизининг қуриган туби ва бошқа чўл ҳудудларига тўғри келади.
“Биз, албатта, бу ҳудудлардан иқтисодий фойда олишни ҳам ўрганишимиз керак”, — деди қўмита раиси.
Унинг айтишича, 2026-2030 йилларда Ўзбекистонда ўрмон билан қопланган ҳудудлар майдонини 6,1 миллион гектарга етказиш, шунингдек, Оролбўйи ва қатор чўл ҳудудларида қўшимча 1,3 миллион гектар яшил майдон барпо этиш режалаштирилган.