Фарғонада Афғонистон тадбиркорлари билан 67 млн долларлик келишувлар имзоланди

Фарғона вилоятида Афғонистон тадбиркорлари билан йирик келишувлар тузилиб, саноат ва экспорт салоҳияти тақдим этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Фарғона вилоятида Афғонистон делегацияси ташрифи доирасида маҳаллий ва афғон тадбиркорлари ўртасида умумий қиймати 67 миллион долларлик дастлабки ҳамкорлик келишувлари имзоланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Делегацияга Афғонистон Савдо ва инвестиция палатаси раиси ўринбосари Алҳаж Зилгай Ариан Азимий бошчилик қилди.
В Фергане подписаны соглашения с афганскими предпринимателями на сумму 67 млн долларов
Ташриф доирасида меҳмонлар Учкўприк туманида жойлашган “Бобошбек” ишлаб чиқариш ва савдо мажмуаси фаолияти билан танишди. Мажмуа тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, савдо ва логистика йўналишларига ихтисослашган.
В Фергане подписаны соглашения с афганскими предпринимателями на сумму 67 млн долларов
Тадбиркорларга ишлаб чиқариш қувватлари, экспорт имкониятлари ва янги ҳамкорлик йўналишлари тақдим этилди.
Ҳозирда делегация ташрифи доирасидаги тадбирлар вилоятда давом этмоқда.
Ўзбекистон Афғонистон билан имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни тасдиқлади