https://sputniknews.uz/20260313/ozbekiston-afgoniston-imtiyozli-savdo-56256277.html
Ўзбекистон Афғонистон билан имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни тасдиқлади
Ўзбекистон Афғонистон билан имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни тасдиқлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги имтиёзли савдо тўғрисидаги келишув ўтган йили имзолаган эди. 13.03.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-03-13T12:10+0500
2026-03-13T12:10+0500
2026-03-13T12:10+0500
иқтисод
ўзбекистон
афғонистон
савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/11/55762941_0:80:1536:944_1920x0_80_0_0_03aa4256907ebd6041a0e2133d825344.png
ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни тасдиқлади.Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул этиб белгиланди.Ташқи ишлар вазирлигига халқаро ҳужжат кучга кириши учун зарур бўлган давлат ичидаги тартиб-таомиллар Ўзбекистон томонидан бажарилгани тўғрисида Афғонистон томонига тегишли билдиришнома юбориш топширилди.Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги имтиёзли савдо тўғрисидаги келишув, шунингдек, 2025−2026 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий ва саноат соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик дастури ўтган йил июнида Тошкентда имзоланган эди.Сўнгги беш йил ичида мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми 2,5 бараварга ошди — 2021 йилдаги 653 миллион доллардан 2025 йилда 1,68 миллиард долларгача етди.
https://sputniknews.uz/20260218/kelishuv-uzbekistan-afghanistan-savdo-55781345.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/11/55762941_86:0:1451:1024_1920x0_80_0_0_c60a7d9204ad52d9de202db9de4e6c4d.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, афғонистон, савдо
иқтисод, ўзбекистон, афғонистон, савдо
Ўзбекистон Афғонистон билан имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни тасдиқлади
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги имтиёзли савдо тўғрисидаги келишув ўтган йили имзолаган эди.
ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни
тасдиқлади. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул этиб белгиланди.
Ташқи ишлар вазирлигига халқаро ҳужжат кучга кириши учун зарур бўлган давлат ичидаги тартиб-таомиллар Ўзбекистон томонидан бажарилгани тўғрисида Афғонистон томонига тегишли билдиришнома юбориш топширилди.
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги имтиёзли савдо тўғрисидаги келишув, шунингдек, 2025−2026 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий ва саноат соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик дастури ўтган йил июнида Тошкентда имзоланган эди.
Сўнгги беш йил ичида мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми 2,5 бараварга ошди — 2021 йилдаги 653 миллион доллардан 2025 йилда 1,68 миллиард долларгача етди.