https://sputniknews.uz/20260218/kelishuv-uzbekistan-afghanistan-savdo-55781345.html
Мозори Шарифда 205 млн долларлик келишув: Ўзбекистон – Афғонистон савдоси ўсмоқда
Мозори Шарифда 205 млн долларлик келишув: Ўзбекистон – Афғонистон савдоси ўсмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Мозори-Шарифда Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари 205 млн долларлик дастлабки келишувларга эришди. 2025 йилда икки давлат савдо айланмаси 1,8 млрд долларга етгани маълум қилинди.
2026-02-18T11:12+0500
2026-02-18T11:12+0500
2026-02-18T11:12+0500
савдо
савдо-саноат палатаси
кобул
учрашув
тадбиркор
иқтисод
афғонистон
ўзбекистон
мозори шариф
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/12/55780904_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_797b6022cdfe2b33104d78ecf189e7fb.jpg
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Мозори Шариф шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон хусусий сектор вакиллари иштирокида ўтказилган бизнес учрашувида томонлар 205 миллион долларлик дастлабки келишувларга эришди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) матбуот хизмати хабар берди.Тадбирда Афғонистондан 150 нафар тадбиркор, Ўзбекистондан эса 50 тадан ортиқ компания вакиллари қатнашди. Учрашувлар озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари, фармацевтика, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида ўтди.Ҳозирда Афғонистонда Ўзбекистон савдо уйлари фаолият юритмоқда. Кобул ва Мозори Шарифдаги савдо уйлари қурилиш материаллари, озиқ-овқат, фармацевтика ва электр техникаси маҳсулотларини тақдим этмоқда.2025 йил якунига кўра икки давлат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 1,8 миллиард долларга етиб, ўтган йилга нисбатан 50 фоизга ошган.
https://sputniknews.uz/20260106/afghanistan-tashqi-savdo-54653808.html
кобул
ўзбекистон
мозори шариф
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/12/55780904_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_c744236740b7e63b189afc6c0b707bf4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мозори-шариф, афғонистон, ўзбекистон, бизнес учрашуви, 205 миллион доллар, савдо айланмаси, 1,8 млрд доллар, кобул, савдо-саноат палатаси, ташқи савдо
мозори-шариф, афғонистон, ўзбекистон, бизнес учрашуви, 205 миллион доллар, савдо айланмаси, 1,8 млрд доллар, кобул, савдо-саноат палатаси, ташқи савдо
Мозори Шарифда 205 млн долларлик келишув: Ўзбекистон – Афғонистон савдоси ўсмоқда
Мозори Шариф шаҳридаги бизнес учрашуви доирасида озиқ-овқат, қурилиш, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида йирик битимлар имзоланди.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Мозори Шариф шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон хусусий сектор вакиллари иштирокида ўтказилган бизнес учрашувида томонлар 205 миллион долларлик дастлабки келишувларга эришди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) матбуот хизмати
хабар берди.
Тадбирда Афғонистондан 150 нафар тадбиркор, Ўзбекистондан эса 50 тадан ортиқ компания вакиллари қатнашди. Учрашувлар озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари, фармацевтика, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида ўтди.
Таъкидланишича, 2025 йил давомида Кобул ва Мозори Шарифда ўтказилган тадбирларда қарийб 400 та ўзбек компанияси иштирок этган бўлиб, 250 миллион доллардан зиёд шартномалар имзоланган.
Ҳозирда Афғонистонда Ўзбекистон савдо уйлари фаолият юритмоқда. Кобул ва Мозори Шарифдаги савдо уйлари қурилиш материаллари, озиқ-овқат, фармацевтика ва электр техникаси маҳсулотларини тақдим этмоқда.
2025 йил якунига кўра икки давлат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 1,8 миллиард долларга етиб, ўтган йилга нисбатан 50 фоизга ошган.