Афғонистон ташқи савдоси салкам $14 млрдга етди — Ўзбекистон етакчи ҳамкорлар қаторида

© Пресс-служба главы АфганистанаАфганистан начал экспорт фруктов в Центральную Азию через Узбекистан.
Афганистан начал экспорт фруктов в Центральную Азию через Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2026
Oбуна бўлиш
Афғонистон ташқи савдо айланмасида импорт ҳажми экспортга нисбатан сезиларли даражада юқоридир.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Афғонистоннинг ташқи савдо ҳажми 2025 йилда қарийб 14 миллиард долларни ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан сезиларли ўсиш қайд этилди. Бу ҳақда РИА Новости Афғонистон Саноат ва савдо вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2025 йилда умумий савдо ҳажми 13,932 миллиард доллар бўлиб, шундан 1,807 миллиард доллари экспорт, 12,125 миллиард доллари импорт ҳиссасига тўғри келган.
2024 йилда экспорт 1,803 миллиард долларни, импорт эса 10,619 миллиард долларни ташкил этиб, ташқи савдо ҳажми 12,422 миллиард долларни ташкил қилган.

Вазирлик таъкидлашича, Покистон томонидан савдо йўллари чекланганига қарамай, Афғонистоннинг ташқи савдо фаоллиги барқарор сақланиб, ўсишга эришилган.

Афғонистоннинг асосий экспорт бозорлари орасида Ҳиндистон, Покистон, Ўзбекистон, БАА, Қозоғистон, Эрон, Туркия ва Хитой қайд этилган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қуритилган мевалар, шунингдек, кўмир, пахта ва гиламлар асосий экспорт товарлари бўлиб турибди.
Импорт йўналишида эса Эрон, БАА, Покистон, Хитой, Туркманистон, Ўзбекистон ва Россия асосий ҳамкорлар ҳисобланади. Импорт маҳсулотлари орасида ёқилғи, озиқ-овқат, техника, дори-дармон ва саноат хомашёси устунлик қилади.
Предприниматели Узбекистана и Афганистана достигли соглашений на сумму 36 млн долларов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари Кобулда 36 млн долларлик келишувларга эришди
Янгиликлар лентаси
0