ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. 5 апрель куни 15:56 да Тошкент Чилонзор тумани, Тошкент катта халқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган “Бешқўрғон” бозорида дўкон ёнаётганлиги ҳақида Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кְўра, қутқарувчи экипажлар воқеа жойига зудлик билан етиб борди ва вазият тўлиқ назорат остига олинди. Ёнғин 16:53 да қуршаб олинди ва 18:18 да тўлиқ ўчирилди.
Ёнғин оқибатида тан-жароҳат олганлар ҳақида хабар келмади. Ҳозирда ёнғин сабаби ва эҳтимолий моддий зарар аниқланмоқда.