Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ мамлакатлари тезюрар йўллар тармоғини бир вақтда ишга туширади

ЕОИИ давлатлари Евроосиё транспорт йўлаклари учун тезюрар автойўллар тармоғини синхрон ривожлантириб, ҳаракатни бир вақтда ишга туширишни режалаштирмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. 1 апрель куни Санкт-Петербургда ЕОИИ мамлакатларининг транспорт соҳасидаги ваколатли органлари раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Иттифоқ давлатларининг транспорт сиёсати асосий йўналишларини амалга ошириш натижалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда Евроосиё транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича комплекс режа ижроси муҳокама қилиниб, уларнинг мақсадли кўрсаткичлари маъқулланди. Шунингдек, Евроосиё транспорт йўлаклари паспортлари, уларнинг шакли, киритиладиган маълумотлар рўйхати ва маршрутларга қўйиладиган минимал талаблар ҳам тасдиқланди.
Бундан ташқари, ЕОИИ давлатлари ва учинчи мамлакатлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган транспорт инфратузилма лойиҳалари тўпламини тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди.
Рақамли кун тартиби доирасида эса транспортни рақамлаштириш, ЕОИИ ташқи чегарасида автомобиль назоратини ахборот билан таъминлаш ва миллий тизимларни интеграциялаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, Россия Федерацияси Транспорт вазирлиги раҳбари Андрей Никитин РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилишича ЕОИИ мамлакатлари бир вақтнинг ўзида тезюрар йўллар тармоғини ишга туширади.
Страны ЕАЭС одновременно запустят сеть скоростных дорог.
Бунинг учун улар аллақачон қурилиш ишларини синхронлаштирган. Унинг сўзларига кўра, умумий инфратузилманинг мослиги жуда муҳим, буни ҳамжамиятнинг барча мамлакатлари тушунади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда ягона интеллектуал транспорт макони: ташувчиларга бундан қандай фойда