https://sputniknews.uz/20260402/eaeu-tezyurar-yollar-tarmoq-56681916.html
ЕОИИ мамлакатлари тезюрар йўллар тармоғини бир вақтда ишга туширади
ЕОИИ мамлакатлари тезюрар йўллар тармоғини бир вақтда ишга туширади
Sputnik Ўзбекистон
Санкт-Петербургда ЕОИИ транспорт раҳбарлари Евроосиё транспорт йўлаклари бўйича мақсадли кўрсаткичлар ва паспортларни маъқуллади. Шу билан бирга, тезюрар автойўллар тармоғини бир вақтда ишга тушириш режаси айтилди.
2026-04-02T18:51+0500
2026-04-02T18:51+0500
2026-04-02T18:51+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
транспорт
автомобил
йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/02/56681427_0:0:2925:1645_1920x0_80_0_0_c7f2209a7e63639956c45dcb0ea46fde.jpg
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. 1 апрель куни Санкт-Петербургда ЕОИИ мамлакатларининг транспорт соҳасидаги ваколатли органлари раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.Унда Иттифоқ давлатларининг транспорт сиёсати асосий йўналишларини амалга ошириш натижалари кўриб чиқилди.Йиғилишда Евроосиё транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича комплекс режа ижроси муҳокама қилиниб, уларнинг мақсадли кўрсаткичлари маъқулланди. Шунингдек, Евроосиё транспорт йўлаклари паспортлари, уларнинг шакли, киритиладиган маълумотлар рўйхати ва маршрутларга қўйиладиган минимал талаблар ҳам тасдиқланди. Рақамли кун тартиби доирасида эса транспортни рақамлаштириш, ЕОИИ ташқи чегарасида автомобиль назоратини ахборот билан таъминлаш ва миллий тизимларни интеграциялаштириш масалалари кўриб чиқилди.Шу билан бирга, Россия Федерацияси Транспорт вазирлиги раҳбари Андрей Никитин РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилишича ЕОИИ мамлакатлари бир вақтнинг ўзида тезюрар йўллар тармоғини ишга туширади. Бунинг учун улар аллақачон қурилиш ишларини синхронлаштирган. Унинг сўзларига кўра, умумий инфратузилманинг мослиги жуда муҳим, буни ҳамжамиятнинг барча мамлакатлари тушунади.
https://sputniknews.uz/20260225/eaeu-intellektual-transport-makon-55936430.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/02/56681427_98:0:2829:2048_1920x0_80_0_0_24b8f1a7078feb42d7ed800a670f3b59.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, евроосиё иқтисодий иттифоқи, транспорт йўлаклари, тезюрар автойўллар, андрей никитин, санкт-петербург, евроосиё транспорт йўлаклари, рақамлаштириш,
еоии, евроосиё иқтисодий иттифоқи, транспорт йўлаклари, тезюрар автойўллар, андрей никитин, санкт-петербург, евроосиё транспорт йўлаклари, рақамлаштириш,
ЕОИИ мамлакатлари тезюрар йўллар тармоғини бир вақтда ишга туширади
ЕОИИ давлатлари Евроосиё транспорт йўлаклари учун тезюрар автойўллар тармоғини синхрон ривожлантириб, ҳаракатни бир вақтда ишга туширишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. 1 апрель куни Санкт-Петербургда ЕОИИ мамлакатларининг транспорт соҳасидаги ваколатли органлари раҳбарлари кенгаши йиғилиши
бўлиб ўтди.
Унда Иттифоқ давлатларининг транспорт сиёсати асосий йўналишларини амалга ошириш натижалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда Евроосиё транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича комплекс режа ижроси муҳокама қилиниб, уларнинг мақсадли кўрсаткичлари маъқулланди. Шунингдек, Евроосиё транспорт йўлаклари паспортлари, уларнинг шакли, киритиладиган маълумотлар рўйхати ва маршрутларга қўйиладиган минимал талаблар ҳам тасдиқланди.
Бундан ташқари, ЕОИИ давлатлари ва учинчи мамлакатлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган транспорт инфратузилма лойиҳалари тўпламини тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди.
Рақамли кун тартиби доирасида эса транспортни рақамлаштириш, ЕОИИ ташқи чегарасида автомобиль назоратини ахборот билан таъминлаш ва миллий тизимларни интеграциялаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, Россия Федерацияси Транспорт вазирлиги раҳбари Андрей Никитин РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилишича ЕОИИ мамлакатлари бир вақтнинг ўзида тезюрар йўллар тармоғини ишга туширади.
Бунинг учун улар аллақачон қурилиш ишларини синхронлаштирган. Унинг сўзларига кўра, умумий инфратузилманинг мослиги жуда муҳим, буни ҳамжамиятнинг барча мамлакатлари тушунади.