Энди қоида бузилса, жарима эгасига эмас, “ишончнома”даги ҳайдовчига расмийлаштирилади

1 апрелдан автомобилни бошқариш ҳуқуқини расмий олган шахсга йўл қоидабузарлиги учун жавобгарликни ўтказиш мумкин бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Энди йўл қоидаси бузилса, жарима машина эгасига эмас, автомобилни фуқаролик-ҳуқуқий асосда бошқариш ҳуқуқини олган шахсга расмийлаштирилиши мумкин. Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Янги тартибга кўра, 1 апрелдан жаримани транспорт эгасига эмас, автомобилни бошқариш ҳуқуқини олган шахсга расмийлаштириш имконияти яратилади.
Бунинг учун транспорт эгаси ЯИДХП — my.gov.uz ёки Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси орқали сўровнома тўлдиради ва автомобилни бошқариш ҳуқуқи қайси муддатга берилаётганини кўрсатади.
Бошқариш ҳуқуқини олган шахс эса сўровномани электрон рақамли имзо, Mobile-ID ёки Face-ID орқали тасдиқлаб, келгусида жарималар унга расмийлаштирилишига розилик беради.
Ушбу хизмат учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Шунингдек, қарорга кўра, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома энди 5 йил муддатга расмийлаштирилади.
Ишлаб чиқарилганига 50 йилдан ошган автомобиллардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин