https://sputniknews.uz/20260401/jarima-ishonchnoma-haydovchi-rasmiylashtirilish-56638192.html
Энди қоида бузилса, жарима эгасига эмас, “ишончнома”даги ҳайдовчига расмийлаштирилади
Энди қоида бузилса, жарима эгасига эмас, “ишончнома”даги ҳайдовчига расмийлаштирилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда энди йўл қоидабузарлиги учун жарима машина эгасига эмас, автомобилни бошқариш ҳуқуқи расмий берилган ҳайдовчига расмийлаштирилиши мумкин. Бунинг учун ариза my.gov.uz ёки мобил илова орқали юборилади.
2026-04-01T11:55+0500
2026-04-01T11:55+0500
2026-04-01T11:55+0500
ўзбекистон
жамият
автомобил
ҳайдовчилар
транспорт
йҳҳб
йўл ҳаракати қоидалари (йҳқ)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/14/55053045_0:76:1134:714_1920x0_80_0_0_c59c09a4c164c959deee13b23dd4d4d3.jpg
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Энди йўл қоидаси бузилса, жарима машина эгасига эмас, автомобилни фуқаролик-ҳуқуқий асосда бошқариш ҳуқуқини олган шахсга расмийлаштирилиши мумкин. Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.Янги тартибга кўра, 1 апрелдан жаримани транспорт эгасига эмас, автомобилни бошқариш ҳуқуқини олган шахсга расмийлаштириш имконияти яратилади.Бошқариш ҳуқуқини олган шахс эса сўровномани электрон рақамли имзо, Mobile-ID ёки Face-ID орқали тасдиқлаб, келгусида жарималар унга расмийлаштирилишига розилик беради.Ушбу хизмат учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.Шунингдек, қарорга кўра, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома энди 5 йил муддатга расмийлаштирилади.
https://sputniknews.uz/20251003/50-yil-avtomobil-taqiq-52426647.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/14/55053045_91:0:1043:714_1920x0_80_0_0_1e16ff0003fee2b3f5bd63184ff39b07.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жарима, машина эгаси, ҳайдовчига жарима, ишончнома, автомобилни бошқариш ҳуқуқи, йўл қоидабузарлиги, ҳукумат қарори, my.gov.uz, mobile-id, face-id, ўзбекистон
жарима, машина эгаси, ҳайдовчига жарима, ишончнома, автомобилни бошқариш ҳуқуқи, йўл қоидабузарлиги, ҳукумат қарори, my.gov.uz, mobile-id, face-id, ўзбекистон
Энди қоида бузилса, жарима эгасига эмас, “ишончнома”даги ҳайдовчига расмийлаштирилади
1 апрелдан автомобилни бошқариш ҳуқуқини расмий олган шахсга йўл қоидабузарлиги учун жавобгарликни ўтказиш мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Энди йўл қоидаси бузилса, жарима машина эгасига эмас, автомобилни фуқаролик-ҳуқуқий асосда бошқариш ҳуқуқини олган шахсга расмийлаштирилиши мумкин. Бу бўйича Ҳукумат қарори
қабул қилинди.
Янги тартибга кўра, 1 апрелдан жаримани транспорт эгасига эмас, автомобилни бошқариш ҳуқуқини олган шахсга расмийлаштириш имконияти яратилади.
Бунинг учун транспорт эгаси ЯИДХП — my.gov.uz ёки Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси орқали сўровнома тўлдиради ва автомобилни бошқариш ҳуқуқи қайси муддатга берилаётганини кўрсатади.
Бошқариш ҳуқуқини олган шахс эса сўровномани электрон рақамли имзо, Mobile-ID ёки Face-ID орқали тасдиқлаб, келгусида жарималар унга расмийлаштирилишига розилик беради.
Ушбу хизмат учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Шунингдек, қарорга кўра, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома энди 5 йил муддатга расмийлаштирилади.