Ишлаб чиқарилганига 50 йилдан ошган автомобиллардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин

© Sputnik / Бахром ХатамовМосквич-2140
Москвич-2140
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2025
Oбуна бўлиш
ИИВ қонун лойиҳасида 2026 йилдан эски автомобилларни йўлдан олиш таклиф қилинган. Ҳужжатда “Энг намунали ҳудуд” кўрик-танлови ва “Яшил чироқ” мусобақаларини ўтказиш ҳам назарда тутилган
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган янги тартибни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, 2026 йил 1 январдан ишлаб чиқарилганлигига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади ҳамда улар давлат рўйхатидан чиқарилади. Фақат “антиквар” мақомига эга автомобиллар бундан мустасно бўлади.

Шунингдек, умумий оғирлиги 44 тоннадан ортиқ юк ташувчи транспорт воситалари ҳамда очиқ конларда ишловчи юк машиналари учун алоҳида давлат рақами белгиси жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Ҳужжатда йўл хавфсизлигини оширишга қаратилган қатор қўшимча ташаббуслар ҳам назарда тутилган.
Жумладан, ҳар йили март ойида “Энг намунали йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланган ҳудуд” кўрик-танлови ўтказилиб, вилоят ва туманлар кесимида йўл инфратузилмаси ҳолати баҳоланади ва ғолиблар пул мукофотлари билан тақдирланади. Шу билан бирга, мактаб ўқувчилари ва ёшлар ўртасида “Яшил чироқ” мусобақалари ташкил этилади.
Утилизация автомобилей на предприятие ООО Втормет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2025
Автомобиль рақам ва ҳужжатини топширмасдан утилизация қилишга жарима белгиланиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0