Автомобиль рақам ва ҳужжатини топширмасдан утилизация қилишга жарима белгиланиши мумкин

© Sputnik / Андрей Стенин / Медиабанкка ўтишУтилизация автомобилей на предприятие ООО "Втормет"
Утилизация автомобилей на предприятие ООО Втормет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2025
Oбуна бўлиш
Лойиҳага кўра, транспортни ҳисобдан чиқармасдан утилизацияга топшириш ҳолати фуқароларга 2 млн сўмдан, мансабдорларга эса 4 млн сўмдан ортиқ жаримага сабаб бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистонда автомобилларни давлат рўйхатидан чиқармасдан утилизация қилиш ёки қисмларга ажратганлик учун жарима жорий этиш таклиф этилмоқда. Бу Ички ишлар вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгаришлар киритиш бўйича ишлаб чиққан қонун лойиҳасида кўзда тутилган.
Кодексга утилизацияга топшириладиган ёки реализация мақсадида қисмларга ажратиладиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартибини бузиш билан боғлиқ янги 1254-модда киритиш таклиф этилмоқда.
Автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгисини ваколатли органга топширмаган ҳолда транспортни утилизация қилиш ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлаклаш учун фуқароларга БҲМнинг 5 баравари (тахминан 2 миллион сўм), мансабдор шахсларга эса 10 баравари (тахминан 4 миллион сўм) миқдорида жарима солиш таклиф этилмоқда.
Лойиҳада қайд этилишича, 2024 йил давомида республика бўйлаб ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан автомототранспорт воситаларини таъмирлаш устахоналарида давлат ҳисобидан чиқарилмаган 4 609 та рақам белгилари ва қайд этиш гувоҳномалари ноқонуний равишда сақланаётгани аниқланган.
Шунингдек, фуқаролар автомототранспорт воситаларини ҳужжатсиз ёки ишончнома орқали сотиб, кейин улар яроқсиз ҳолга келгани учун утилизацияга топширилган, аммо давлат ҳисобидан чиқарилмаган ҳолатлар учраган. Натижада рақам белгилари бошқа автомобилларга ўрнатилиб, қоидабузарликлар содир этилган.
2024 йилда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига уч мингдан ортиқ ана шундай ҳолат юзасидан мурожаатлар келиб тушган.
Айрим ҳолларда эса таъмирлаш устахоналаридан топилган рақам белгиларини фуқаролар ўз машиналарига ўрнатиб, ҳуқуқбузарлик ва ҳатто жиноят содир этган.
Таъкидланишича, қонунчиликка киритилаётган қўшимча фуқаролар ва давлат манфаатларига етказиладиган зарарнинг олдини олишга, шунингдек ноқонуний ҳаракатларнинг профилактикасига хизмат қилади.
Сотрудник службы безопасности дорожного движения на улице Ташкента. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2025
ЙҲҚни такрорий бузган ҳайдовчилар учун жазо кучайтирилади – тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0