Orient Silk Road Express поездида ўнта давлатдан сайёҳлар Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чиқди

Меҳмонлар саёҳат давомида Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларини айланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. “Ғилдиракдаги меҳмонхона” сифатида эътироф этилган "Orient Silk Road Express" сайёҳлик поезди Тошкентдан тантанали равишда жўнаб кетди. Шу тариқа 2026 йилги темир йўл туризми мавсумига расман старт берилди.
Сайёҳлик поезди “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ва Германиянинг "Lernidee Erlebnisreisen" компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда 11 та давлатдан 82 нафар сайёҳ сафарга чиқди.
Сайёҳлар Германия, Буюк Британия, АҚШ, Франция, Швейцария, Австрия, Австралия, Канада, Люксембург, Сингапур ва Испаниядан келган.
Тур дастури доирасида меҳмонлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивага ташриф буюради. Улар поезддаги қулай шароитлар, бой экскурсия дастурлари ҳамда Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.
Туристический поезд "Orient Silk Road Express" отправился из Ташкента
Маршрут Буюк Ипак йўли бўйлаб тузилган бўлиб, тўрт давлатни ўзаро боғлайди. Ўзбекистон ҳудудидаги саёҳат 9 кун давом этади.
Мазкур рейс 2026 йилга мўлжалланган 12 та сайёҳлик поездлари қатновининг биринчиси ҳисобланади.
Пекиндан Тошкентгача: Буюк Ипак йўли бўйлаб люкс поезд саёҳати йўлга қўйилмоқда