ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” биринчи парламентлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
В Самарканде проходит форум межпарламентского сотрудничества "ЦА– ЕС"
© Sputnik
Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон парламентлари вакиллари, Европа парламенти депутатлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти, академик ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этмоқда.
В Самарканде проходит форум межпарламентского сотрудничества "ЦА– ЕС"
© Sputnik
Кун тартибидан иқлим ўзгаришига қарши курашиш, савдо ва Европа бозорига чиқиш имкониятларини кенгайтириш, таълим ва тадқиқот дастурларини ривожлантириш, энергетика, рақамли алоқа ҳамда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалалар ўрин олган.