ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Хитойнинг Шанси музофоти тижорат департаменти раҳбари Ван Хунсзин бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда хорижий делегация вакиллари қайта тикланувчи энергия манбалари, сув тежовчи технологиялар, саноат, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида технологик шерикликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирди.
Томонлар янги қўшма лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш, шунингдек, жорий йилнинг 20–22 май кунлари Шанси провинциясининг Сиань шаҳрида бўлиб ўтадиган III Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро форумида нуфузли тадбиркорлар делегациялари иштирокини таъминлаш масаласида келишувга эришди.
Қайд этилишича, мазкур форум ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги қўшма ташаббусларни илгари суриш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.
Музокаралар якунида икки томон масъул ходимларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузди.