https://sputniknews.uz/20260304/uzbekistan-china-biznes-forum-56078711.html
Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми: $21 млрд инвестиция ва Янги Тошкентда Сиань шаҳарчаси
Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми: $21 млрд инвестиция ва Янги Тошкентда Сиань шаҳарчаси
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги Ўзбекистон–Хитой бизнес-форумида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлашни 20 млрд долларга етказиш мақсади маълум қилинди. 2025 йилда савдо ҳажми 17,8 млрд долларни ташкил этган.
2026-03-04T10:59+0500
2026-03-04T10:59+0500
2026-03-04T11:00+0500
инвестиция
инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
иқтисод
хитой
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/04/56087117_0:119:1374:892_1920x0_80_0_0_056731a615e24c0441a18fad73abf448.jpg
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон–Хитой бизнес форумида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, инвестицияларни кўпайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда.Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимовнинг маълум қилишича, 2025 йил якунларига кўра Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 17,8 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 34 фоизга кўп.Унинг сўзларига кўра, яқин келажакда ўзаро савдо ҳажмини 20 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.Маълум қилинишича, 2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига 15,8 миллиард доллар миқдорида Хитой инвестициялари жалб қилинган. 2026 йилда эса бу кўрсаткични 21 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда.Шунингдек, форумда стратегик аҳамиятга эга Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Таъкидланишича, мазкур магистрал Ўзбекистонни шарқ ва ғарб ўртасидаги муҳим транспорт хабига айлантиришга хизмат қилади.Форум доирасида жорий йил май ойида Сиань шаҳрида бўлиб ўтадиган учинчи Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро форумига тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
https://sputniknews.uz/20260119/china-central-asia-ayirboshlash-2025-yil-54954375.html
хитой
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/04/56087117_0:0:1296:971_1920x0_80_0_0_58926df2df24d08a242c23210f42293c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон–хитой, бизнес-форум, товар айирбошлаш, 20 миллиард доллар, , хитой инвестициялари, 21 миллиард режа, илзат касимов, хитой–қирғизистон–ўзбекистон темир йўли, транспорт хаби
ўзбекистон–хитой, бизнес-форум, товар айирбошлаш, 20 миллиард доллар, , хитой инвестициялари, 21 миллиард режа, илзат касимов, хитой–қирғизистон–ўзбекистон темир йўли, транспорт хаби
Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми: $21 млрд инвестиция ва Янги Тошкентда Сиань шаҳарчаси
10:59 04.03.2026 (янгиланди: 11:00 04.03.2026) Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон–Хитой бизнес форумида савдо ҳажмини ошириш ва инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Янги Тошкентда Сиань шаҳарчасини барпо этиш таклиф қилинди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон–Хитой бизнес форумида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, инвестицияларни кўпайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда
Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимовнинг маълум қилишича, 2025 йил якунларига кўра Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 17,8 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 34 фоизга кўп.
Унинг сўзларига кўра, яқин келажакда ўзаро савдо ҳажмини 20 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.
“Яқин келажакда ушбу кўрсаткични 20 миллиард долларга етказишни мақсад қилганмиз”, — деди Касимов.
Маълум қилинишича, 2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига 15,8 миллиард доллар миқдорида Хитой инвестициялари жалб қилинган. 2026 йилда эса бу кўрсаткични 21 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, форумда стратегик аҳамиятга эга Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Таъкидланишича, мазкур магистрал Ўзбекистонни шарқ ва ғарб ўртасидаги муҳим транспорт хабига айлантиришга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи А. Раҳмонов Янги Тошкент шаҳрида Сиань шаҳарчасини барпо этиш ташаббусини илгари сурди. Унинг фикрича, бу лойиҳа икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди.
Форум доирасида жорий йил май ойида Сиань шаҳрида бўлиб ўтадиган учинчи Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро форумига тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.