Тошкентда Ўзбекистон ва Тожикистон кооперациясига бағишланган кўргазма бошланди

Кўргазмада икки давлатнинг қишлоқ хўжалигидаги имкониятлари, қайта ишлаш ечимлари ва экспортбоп маҳсулотлар намойиш этилди, экспертлар эса бу мулоқот кооперацияни кучайтиришини айтмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Тошкентдаги CAEx мажмуасида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги саноат кооперациясига бағишланган қўшма кўргазма очилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кўргазмада аграр тармоқ салоҳияти, замонавий технологиялар ва экспортбоп маҳсулотлар намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон томони қишлоқ хўжалиги соҳасида мева-сабзавот маҳсулотлари, қайта ишлаш саноати ечимлари, агротехнологиялар, сув тежовчи инновацион усуллар, пахтачилик, боғдорчилик ва органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги тажриба ва имкониятларни тақдим этди. Тожикистон эса мева-сабзавотлар ва қуритилган меваларини намойиш қилди.
Открыта совместная выставка промышленной кооперации между Узбекистаном и Таджикистаном
Мутахассисларнинг фикрича, мазкур кўргазма икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалигидаги кооперацияни янги босқичга олиб чиқиши, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаши, қўшма лойиҳаларни кенгайтириши ва қишлоқ жойларда янги иш ўринлари яратиши мумкин.
Тошкентда Мирзиёев ва Раҳмон ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор келишувларга эришди