https://sputniknews.uz/20260326/tashkent-mirziyoev-rahmon-kelishuvlar-56528807.html
Тошкентда Мирзиёев ва Раҳмон ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор келишувларга эришди
Тошкентда Мирзиёев ва Раҳмон ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор келишувларга эришди
Sputnik Ўзбекистон
Кўксаройда Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон музокара ўтказди. Томонлар савдо ҳажмини 2 млрд долларга етказиш, саноат кооперациясини кенгайтириш, транспорт, сув-энергетика ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
2026-03-26T17:27+0500
2026-03-26T17:27+0500
2026-03-26T17:33+0500
ўзбекистон
иқтисод
ҳамкорлик
тожикистон
савдо
энергетика
шавкат мирзиёев
эмомали раҳмон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/1a/56528381_0:99:1900:1168_1920x0_80_0_0_4c35d183575f01bdc8a4347e7d0e5a93.jpg
ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон тор доирада музокара ўтказди ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, ташриф арафасида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, саноат кўргазмаси, ҳудудлар, ректорлар, олимлар, ёшлар ва таҳлил марказлари форумлари ташкил этилди. Айни кунларда Ўзбекистонда Тожикистон маданияти ва киноси кунлари ҳам ўтказилмоқда.Асосий эътибор ўзаро савдони ошириш, саноат кооперациясини рағбатлантириш, транспорт соҳасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, шунингдек сув ва энергетика хавфсизлигини кучайтиришга қаратилди. Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга етгани, 2030 йилгача эса бу кўрсаткични 2 миллиард долларга чиқариш имкониятлари кўриб чиқилгани таъкидланди.Бу мақсадга эришиш учун “Ойбек – Фотиҳобод” чегараолди савдо марказини барпо этишни жадаллаштириш, маҳсулотларни сертификатлаш ва “E-Permit” рухсатномаларини рақамли алмашиш тизимини жорий этиш, чегара назорат пунктларини модернизация қилиш бўйича келишувларга эришилди.Шунингдек, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги, электротехника, енгил саноат ва қурилиш соҳаларини қамраб олган Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш, Қўшма инвестиция компанияси капиталини кенгайтириш ҳамда икки мамлакат ҳудудида янги қўшма лойиҳаларни бошлаш режаси кўриб чиқилди.Йиғилиш якунларига кўра, эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш учун кенг қамровли “йўл харитаси” қабул қилиниши белгиланди.
https://sputniknews.uz/20260325/emomali-rahmon-uzbekistan-kelish-56499083.html
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/1a/56528381_106:0:1794:1266_1920x0_80_0_0_1a638acb990b945def08a52a70dd2588.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, эмомали раҳмон, ўзбекистон, тожикистон, олий давлатлараро кенгаш, ўзаро савдо, саноат кооперацияси, транспорт, сув ресурслари, энергетика, қўшма инвестиция компанияси
шавкат мирзиёев, эмомали раҳмон, ўзбекистон, тожикистон, олий давлатлараро кенгаш, ўзаро савдо, саноат кооперацияси, транспорт, сув ресурслари, энергетика, қўшма инвестиция компанияси
Тошкентда Мирзиёев ва Раҳмон ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор келишувларга эришди
17:27 26.03.2026 (янгиланди: 17:33 26.03.2026) Учрашувда икки давлат раҳбарлари савдо, саноат, транспорт ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор қарорлар ва янги ташаббусларни кўриб чиқди.
ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон тор доирада музокара ўтказди ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
хабар берди.
Қайд этилишича, ташриф арафасида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, саноат кўргазмаси, ҳудудлар, ректорлар, олимлар, ёшлар ва таҳлил марказлари форумлари ташкил этилди. Айни кунларда Ўзбекистонда Тожикистон маданияти ва киноси кунлари ҳам ўтказилмоқда.
Йиғилишда Ўзбекистон–Тожикистон ҳамкорлигини янада жадаллаштиришга қаратилган қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.
Асосий эътибор ўзаро савдони ошириш, саноат кооперациясини рағбатлантириш, транспорт соҳасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, шунингдек сув ва энергетика хавфсизлигини кучайтиришга қаратилди. Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга етгани, 2030 йилгача эса бу кўрсаткични 2 миллиард долларга чиқариш имкониятлари кўриб чиқилгани таъкидланди.
Бу мақсадга эришиш учун “Ойбек – Фотиҳобод” чегараолди савдо марказини барпо этишни жадаллаштириш, маҳсулотларни сертификатлаш ва “E-Permit” рухсатномаларини рақамли алмашиш тизимини жорий этиш, чегара назорат пунктларини модернизация қилиш бўйича келишувларга эришилди.
Шунингдек, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги, электротехника, енгил саноат ва қурилиш соҳаларини қамраб олган Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш, Қўшма инвестиция компанияси капиталини кенгайтириш ҳамда икки мамлакат ҳудудида янги қўшма лойиҳаларни бошлаш режаси кўриб чиқилди.
Томонлар маданий-гуманитар алоқалар ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини ҳам муҳокама қилди. Йирик диаспоралар мавжудлигини ҳисобга олиб, маданий ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича беш йиллик чора-тадбирлар режасини қабул қилиш таклиф этилди.
Йиғилиш якунларига кўра, эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш учун кенг қамровли “йўл харитаси” қабул қилиниши белгиланди.