https://sputniknews.uz/20260325/emomali-rahmon-uzbekistan-kelish-56499083.html
Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга келади: раҳбарлар Олий давлатлараро кенгаш йиғилишини ўтказади
Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга келади: раҳбарлар Олий давлатлараро кенгаш йиғилишини ўтказади
Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 26-27 март кунлари Ўзбекистонга келади. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар, Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши ва қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
2026-03-25T15:21+0500
2026-03-25T15:21+0500
2026-03-25T15:21+0500
эмомали раҳмон
тожикистон
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
ташриф
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28114270_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_0175e409e8f86248722d0ed6541ee976.jpg
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 26-27 март кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.Томонлар сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперацияси ва транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқликни ривожлантириш, сув-энергетика хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратади.Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар ҳамда кўп томонлама форматлардаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашади.Ташриф якунлари бўйича қатор янги қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20251116/uzbekistan-kyrgyzstan-tajikistan-chegara-kelishuv-53511142.html
тожикистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28114270_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_53b664b8e04c6fcc1202a24af432d461.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
эмомали раҳмон, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, тожикистон, давлат ташрифи, олий давлатлараро кенгаш, стратегик шериклик, иттифоқчилик муносабатлари, икки томонлама ҳужжатлар, қўшма лойиҳалар
эмомали раҳмон, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, тожикистон, давлат ташрифи, олий давлатлараро кенгаш, стратегик шериклик, иттифоқчилик муносабатлари, икки томонлама ҳужжатлар, қўшма лойиҳалар
Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга келади: раҳбарлар Олий давлатлараро кенгаш йиғилишини ўтказади
Тожикистон раҳбарининг давлат ташрифи доирасида олий даражадаги музокаралар, биринчи олий давлатлараро кенгаш йиғилиши ва янги қўшма лойиҳалар муҳокамаси кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 26-27 март кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Музокараларда Ўзбекистон—Тожикистон дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.
Томонлар сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперацияси ва транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқликни ривожлантириш, сув-энергетика хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратади.
Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар ҳамда кўп томонлама форматлардаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашади.
Ташриф якунлари бўйича қатор янги қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш режалаштирилган.