Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегара келишувини расман тасдиқлади

© пресс-служба МИДУзбекистан, Кыргызстан и Таджикистан официально ратифицировали соглашение о границах
Узбекистан, Кыргызстан и Таджикистан официально ратифицировали соглашение о границах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2025
Oбуна бўлиш
Уч давлат чегараси тўғрисидаги Шартнома ратификацияси якунланди — Марказий Осиёда тинчлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамловчи муҳим дипломатик қадам
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги Шартноманинг ратификация ёрлиқлари билан алмашиш тўғрисидаги Баённома имзоланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Баённомани Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеэнбек Кулубаев ва Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин имзоладилар.
Хабарга кўра, мазкур ҳужжат конструктив мулоқот, ўзаро ишонч ва ҳукуматларнинг минтақада тинчлик, барқарорлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш йўлидаги умумий интилишининг муҳим натижаси сифатида таъкидланди.
Ратификация жараёнининг якуни эса нозик масалаларни дипломатия, ўзаро ҳурмат ва узоқни кўра билиш орқали ҳал этишдаги умумий имконият ва салоҳиятни намоён этади.
Граница Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2025
Депутатлар ўзбек, қирғиз ва тожик чегараларига оид шартномани маъқуллади
Янгиликлар лентаси
0