https://sputniknews.uz/20251028/chegara-shartnoma-53042593.html
Депутатлар ўзбек, қирғиз ва тожик чегараларига оид шартномани маъқуллади
Депутатлар ўзбек, қирғиз ва тожик чегараларига оид шартномани маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди. Ҳужжат чегарадош ҳудудлар иқтисодий ҳамкорлиги ва яхши қўшничиликни ривожлантиришга хизмат қилади
2025-10-28T17:32+0500
2025-10-28T17:32+0500
2025-10-28T17:32+0500
ўзбекистон
тожикистон
қирғизистон
чегара
ратификация
сиёсат
шартнома
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/05/51741738_1:0:1279:719_1920x0_80_0_0_3cfa14393316d2ed4580b10e2aafabf9.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди ва Сенатга юборилди.Шартнома 2025 йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашуви чоғида имзоланган. Унга мувофиқ уч давлатнинг чегаралари туташган нуқтанинг аниқ жойлашуви ҳамда шу ҳудудда давлат чегаралари чизиқларининг ўтиши белгилаб қўйилди.Шу билан бирга бутун Марказий Осиё минтақасининг халқаро нуфузини янада оширишга қаратилган муҳим қадам сифатида қайд этилади.Шартнома уч давлат фуқаролари ўртасидаги алоқаларнинг жадаллашувига, чегарадош ҳудудларнинг иқтисодий ҳамкорлигининг кучайишига, чегараолди савдо ҳажмининг ўсишига, инфратузилмавий лойиҳаларни ҳамоҳанг амалга оширишга ва янги иш ўринлари яратилишига мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
https://sputniknews.uz/20250829/tajikistan-kelishuv-imzo-51595199.html
ўзбекистон
тожикистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/05/51741738_0:0:959:719_1920x0_80_0_0_d4bd661870cb8e1944b7673eca171dc5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон чегараси, қирғизистон, тожикистон, уч давлат чегараси, ратификация, хўжанд учрашуви, марказий осиё ҳамкорлиги, чегараолди савдо, стратегик шериклик, киргизстон
ўзбекистон чегараси, қирғизистон, тожикистон, уч давлат чегараси, ратификация, хўжанд учрашуви, марказий осиё ҳамкорлиги, чегараолди савдо, стратегик шериклик, киргизстон
Депутатлар ўзбек, қирғиз ва тожик чегараларига оид шартномани маъқуллади
Таъкидланишича, шартнома уч давлат фуқаролари ўртасидаги алоқаларнинг жадаллашувига, чегарадош ҳудудларнинг иқтисодий ҳамкорлигининг кучайишига хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда
қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
Шартнома 2025 йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашуви чоғида
имзоланган. Унга мувофиқ уч давлатнинг чегаралари туташган нуқтанинг аниқ жойлашуви ҳамда шу ҳудудда давлат чегаралари чизиқларининг ўтиши белгилаб қўйилди.
"Мазкур шартнома уч қардош мамлакатлар ўртасида яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади", - дейилади хабарда.
Шу билан бирга бутун Марказий Осиё минтақасининг халқаро нуфузини янада оширишга қаратилган муҳим қадам сифатида қайд этилади.
Шартнома уч давлат фуқаролари ўртасидаги алоқаларнинг жадаллашувига, чегарадош ҳудудларнинг иқтисодий ҳамкорлигининг кучайишига, чегараолди савдо ҳажмининг ўсишига, инфратузилмавий лойиҳаларни ҳамоҳанг амалга оширишга ва янги иш ўринлари яратилишига мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.