ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Беларуснинг Гомель вилояти ижроия қўмитаси раиси Иван Крупко бошчилигидаги делегация ва Беларуснинг Ўзбекистондаги элчиси Александр Огородников билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқотда саноат, қишлоқ хўжалиги, инвестиция, логистика, савдо-иқтисодий алоқалар, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунларига кўра, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Гомель вилояти ижроия қўмитаси ўртасида ҳамкорлик ниятлари тўғрисида баённома имзоланди.
Хокимият Ташкентской области и Гомельский областной исполком подписали протокол
© Хокимият Ташкентской области
Ҳужжат томонларнинг иқтисодиёт, савдо, фан, маданият, туризм, спорт ва соғлиқни сақлаш соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудудлараро шерикликни мустаҳкамлашга тайёрлигини назарда тутади.
Зойир Мирзаев Тошкент вилоятида қўшма ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур шароитлар мавжудлигини таъкидлади.