Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Никифоровкани озод қилди — Украина кучлари йўқотишлари очиқланди

РФ Мудофаа вазирлиги ДХРдаги Никифоровка устидан назорат ўрнатилганини, шунингдек, бир нечта йўналишда Украина бўлинмаларига зарбалар берилганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Россия Қуролли кучларининг “Жануб” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари фаол ва қатъий ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасидаги Никифоровка аҳоли пунктини назоратга олди. Бу ҳақда РФ Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, ДХРнинг Дружковка, Константиновка, Рай-Александровка, Липовка, Билбасовка, Новоселовка, Краматорск, Николаевка ва Славянск аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг еттита механизациялашган, аэромобиль, ҳужумчи, мотопиёда ва тоғ-ҳужум бригадалари яксон қилинган.

Хабарда айтилишича, Украина томони 200 нафаргача ҳарбий хизматчиси, учта зирҳли жанговар машинаси, 10 та автомобили ва саккизта дала артиллерияси қуролидан айрилган. Улар орасида НАТО давлатларида ишлаб чиқарилган иккита артиллерия қуроли ҳам бор.

Шунингдек, Украина армиясининг учта радиоэлектрон кураш станцияси, учта ўқ-дори омбори ва бир ёқилғи омбори йўқ қилинган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Песчаноени назоратга олди — операция тафсилотлари очиқланди