Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия қўшинлари Песчаноени назоратга олди — операция тафсилотлари очиқланди

© Sputnik / Сергей Бобылев / Медиабанкка ўтишРабота связистов 25-й армии на Краснолиманском направлении СВО
Работа связистов 25-й армии на Краснолиманском направлении СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2026
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлигига кўра, аҳоли пунктини эгаллашда артиллерия, дронлар ва разведка бўлинмаларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари ҳал қилувчи омил бўлган.
ТОШКЕНТ, 24 мар – Sputnik. Россия Қуролли кучларининг “Шимол” гуруҳи бўлинмалари Харьков вилоятидаги Песчаное аҳоли пунктини назоратга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик хабарига кўра, аҳоли пунктини эгаллашда 69-дивизия бўлинмаларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари муҳим роль ўйнаган. Артиллерия ва дронлар ёрдамида душман позицияларига зарбалар берилиб, унинг мустаҳкамланишига йўл қўйилмаган.

Таъкидланишича, разведка бўлинмалари учувчисиз учиш аппаратлари орқали нишонларни аниқлаб, координаталарни тезкор равишда артиллериячиларга узатган.

Артиллерия зарбаларидан сўнг ҳужумчи бўлинмалар қишлоқ ҳудудига кириб, бинолар ва ертўлаларни текширган.
Ҳозирда Россия бўлинмалари Харьков вилоятида хавфсизлик зонасини кенгайтириш ва олдинга силжишни давом эттирмоқда.
Боевая работа расчета РСЗО Град группировки войск Центр на Днепропетровском направлении СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Суми вилоятидаги Потаповка қишлоғи устидан назорат ўрнатди
Янгиликлар лентаси
0