Йўл харитаси АЭС қурилиши лойиҳаси бўйича ўзаро ҳамкорликнинг барча асосий йўналишларини, жумладан, кадрлар тайёрлаш, аҳолини замонавий ядро технологиялари ҳақида хабардор қилиш ва станция қошида келажакдаги "атомчилар" шаҳарчасини барпо этиш масалаларини қамраб олган.
"Йўл харитаси ва ноёб интеграциялашган атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома имзоланиши, шунингдек, майдончада бошланган бетон ишлари Ўзбекистоннинг жаҳон атом энергетикаси авангардига кирганини англатади. Мамлакат ўнлаб йиллар давомида ижтимоий-иқтисодий ўсиш ва технологик суверенитетни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган ноёб лойиҳани ишга туширмоқда. "Росатом" учун Ўзбекистонда АЭС қурилиши етакчилик позициясининг яна бир исботи, дунёда ҳеч ким қила олмайдиган лойиҳаларни амалга ошириш имкониятидир", - деди Алексей Лихачёв.
Маълумот учун: 2024 йил 27 май куни Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида Россия ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари ҳузурида икки давлат ўртасида Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома имзоланди, унинг моҳияти Ўзбекистонда Россия лойиҳаси бўйича кичик қувватли атом электр станциясини (КҚАЭС) қуриш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат. Шунингдек, тадбир доирасида "Атомстроекспорт" акциядорлик жамияти ("Росатом" давлат корпорациясининг муҳандислик бўлими) ва Ўзбекистон Атом энергияси агентлиги ҳузуридаги "АЭС қурилиши дирекцияси" давлат корхонаси ўртасида Ўзбекистонда кичик қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома имзоланди.