ТОШКЕНТ, 24 мар – Sputnik. Россия Қуролли кучларининг “Шимол” гуруҳи бўлинмалари Харьков вилоятидаги Песчаное аҳоли пунктини назоратга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик хабарига кўра, аҳоли пунктини эгаллашда 69-дивизия бўлинмаларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари муҳим роль ўйнаган. Артиллерия ва дронлар ёрдамида душман позицияларига зарбалар берилиб, унинг мустаҳкамланишига йўл қўйилмаган.
Таъкидланишича, разведка бўлинмалари учувчисиз учиш аппаратлари орқали нишонларни аниқлаб, координаталарни тезкор равишда артиллериячиларга узатган.
Артиллерия зарбаларидан сўнг ҳужумчи бўлинмалар қишлоқ ҳудудига кириб, бинолар ва ертўлаларни текширган.
Ҳозирда Россия бўлинмалари Харьков вилоятида хавфсизлик зонасини кенгайтириш ва олдинга силжишни давом эттирмоқда.