ТОШКЕНТ, 23 мар – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) қўшма лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизми доирасида 5 та ариза аллақачон маъқулланган. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) саноат ва агросаноат комплекси бўйича ҳайъат аъзоси Гоар Барсегян “Вести” ахборот хизматига маълум қилди.
"Саноатнинг турли соҳаларидаги 7 та лойиҳа аризалари юқори даражада тайёр. Шунингдек, биз Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ҳудудларида озиқ-овқат саноати, енгил саноат, оғир машинасозлик, темир йўл машинасозлиги каби соҳаларда маҳаллийлаштириладиган лойиҳа ташаббусларини муҳокама қилмоқдамиз”, - дея қўшимча ЕИК вазири.
Мисол учун, "АвтоВАЗ" ва Беларусь компаниялари иштирокида Қирғизистон ҳудудида автомобилларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ташаббуси. ️ ️
ЕИК вакилининг тушунтиришича, имтиёзли молиялаштириш механизми биринчи навбатда кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлса-да, йирик бизнес ҳам унга қизиқиш билдирмоқда. ️ ️
“Биз 2026 йил охиригача 20 тага яқин лойиҳа маъқулланишига умид қиляпмиз”, - деди Барсегян.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.