Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда қўшма лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш доирасида 5 та ариза маъқулланди

© пресс-служба ЕИКЕАЭС
ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2026
Oбуна бўлиш
2026 йил охиригача 20 тага яқин лойиҳа маъқулланиши кутиляпти.
ТОШКЕНТ, 23 мар – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) қўшма лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизми доирасида 5 та ариза аллақачон маъқулланган. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) саноат ва агросаноат комплекси бўйича ҳайъат аъзоси Гоар Барсегян “Вести” ахборот хизматига маълум қилди.
"Саноатнинг турли соҳаларидаги 7 та лойиҳа аризалари юқори даражада тайёр. Шунингдек, биз Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ҳудудларида озиқ-овқат саноати, енгил саноат, оғир машинасозлик, темир йўл машинасозлиги каби соҳаларда маҳаллийлаштириладиган лойиҳа ташаббусларини муҳокама қилмоқдамиз”, - дея қўшимча ЕИК вазири.
Мисол учун, "АвтоВАЗ" ва Беларусь компаниялари иштирокида Қирғизистон ҳудудида автомобилларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ташаббуси. ️ ️
ЕИК вакилининг тушунтиришича, имтиёзли молиялаштириш механизми биринчи навбатда кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлса-да, йирик бизнес ҳам унга қизиқиш билдирмоқда. ️ ️
“Биз 2026 йил охиригача 20 тага яқин лойиҳа маъқулланишига умид қиляпмиз”, - деди Барсегян.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Уборка пшеницы в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ҳайдовчисиз бошқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариши мумкин
Янгиликлар лентаси
0