ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik. Россия қўшинлари ҳафта давомида махсус ҳарбий операция ҳудудидаги 5 та аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, “Шимол” гуруҳи бўлинмалари Суми вилоятидаги Сопичь қишлоғини озод қилишга эришган.
Донецк Халқ Республикасида эса 4 та аҳоли пункти озод қилинган: “Ғарб” қўшинлари ҳарбийлари Александровка, “Жануб” қўшинлари Каленики ва Федоровка Вторая, “Марказ” жангчилари эса Павловкани озод қилган.
Украина Қуролли кучлари ўтган ҳафта давомида 8300 нафардан ортиқ аскари, 149 та танк ва бошқа жанговар зирҳли машинаси, 77 та дала артиллерия тўпи, битта ёппасига ўт очиш реактив тизими, 2 та “Нептун” ракетаси, 12 та бошқариладиган HIMARS снаряди, 573 та ҳарбий автомобили ва 2615 та дронини йўқотган.