“Уйғониш вақти келди”: Орбан Европага чақириқ билан чиқди

Венгрия бош вазири Россиянинг арзон энергия ресурсларисиз Европа инқироздан чиқа олмайди деб ҳисоблайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik. Венгрия бош вазири Европани Россиянинг энергия ресурсларидан фойдаланишга чақирди. Бу ҳақда сиёсатчи X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида пост ёзди.

“Уйғониш вақти келди! Россиянинг арзон энергия ресурсларисиз Европа нефть инқирозини бартараф эта олмайди”, - дея ёзган Венгрия бош вазири.

АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эрон ҳудудидаги объектларга зарба беришни бошлади. Эрон Исроил ҳудудига ҳамда АҚШнинг Яқин Шарқ минтақасидаги ҳарбий объектларига қарши ҳужумларни амалга оширмоқда.
Эрон атрофидаги можаронинг авж олиши Форс кўрфази мамлакатларидан нефть ва суюлтирилган табиий газни жаҳон бозорига етказиб беришнинг асосий йўналиши бўлган Ҳўрмуз бўғозининг амалда блокланишига олиб келди ва минтақа мамлакатларининг нефть экспорти ва ишлаб чиқариш даражасига таъсир кўрсатди. Бунинг ортидан нефть нархи кескин қимматлашди.
АҚШ дунё бозори Россия нефтига қарам эканини тан олди – Дмитриев