Наврўз ва Рамазон ҳайити арафасида “Тошкент” автовокзалидан қўшимча рейслар йўлга қўйилди

Байрам кунлари йўловчилар оқими ошиши муносабати билан пойтахтдан қатор шаҳарларга ҳар куни 70 тадан ортиқ қўшимча автобус қатнови ташкил этилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Наврўз байрами ва Рамазон ҳайити арафасида “Тошкент” автовокзалидан шаҳарлараро йўналишларда қўшимча автобус қатновлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, амалдаги рейслардан ташқари ҳар куни шаҳарлараро йўналишларда 70 тадан ортиқ қўшимча автобус қатнови йўлга қўйилган.
Қўшимча рейслар Зомин, Самарқанд, Жарқўрғон, Бухоро, Қоракўл, Мирбозор, Навоий, Жўш, Нурота, Зармитан, Зарафшон, Хатирчи, Қизилтепа, Конимех, Учқудуқ, Кадан, Пайариқ, Шаҳрисабз, Қарши, Ғузор, Шеробод, Термиз, Денов, Узун, Урганч, Хива, Гурлан, Тўрткўл ва Нукус йўналишларида амалга оширилмоқда.
Қатнов жадвали ва чипта нархлари билан автовокзалнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали танишиш мумкин.
Чипталарни автовокзал чиптахоналарида ҳамда “UzBus” мобил иловаси орқали онлайн тарзда харид қилиш мумкин.
Тошкент-Чорвоқ мавсумий автобус ҳаракати қайта йўлга қўйилади: жадвал ва чипта нархи