Тошкент-Чорвоқ мавсумий автобус ҳаракати қайта йўлга қўйилади: жадвал ва чипта нархи

© АО "Ташшахартрансхизмат"Из Ташкента вновь запустят прямые автобусные рейсы на Чарвак.
Из Ташкента вновь запустят прямые автобусные рейсы на Чарвак. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2026
Oбуна бўлиш
Рейслар ҳар 1,5 соатда амалга оширилади, йўловчилар нақд ва карта орқали тўлов қилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. 23 мартдан бошлаб “Тошавтобустранс” МЧЖ томонидан “Машинасозлар” метро бекати (Тошкент) — Чорбоғ (Ҳумсон қўрғони) автобус йўналиши қайта ишга туширилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, йўналишга MAN RR3 русумли туристик автобуслар бириктирилади. Ушбу автобуслар 47 ўриндиқли, шинам бўлиб, кондционерлар билан жиҳозланган. Йўлкира нархи 25 минг сўм этиб белгиланган.
Автобуснинг биринчи қатнови ҳар куни соат 06:00 да “Машинасозлар” метро бекатидан йўлга чиқади. Қатновлар ҳар 1,5 соатда амалга оширилади. Бир томонлама сафар вақти тахминан 1 соат 30 дақиқани ташкил этади.
Сўнгги қатнов Чорбоғ томондан соат 20:30 да амалга оширилади ва автобус 22:00 да “Машинасозлар” метро бекатига етиб келади.
Йўналиш автобуслари “Машинасозлар” метро бекатидан йўлга чиқиб, Махтумқули кўчаси, Янги Ўзбекистон боғи, Хожикент мавзеси, Чиноркент маскани орқали Ҳумсон қўрғонигача ҳаракатланади.
Йўловчилар учун нақд пул ва банк карталари орқали тўлов қилиш имконияти мавжуд.
Шунингдек, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Рамазон ҳайити муносабати билан 2026 йил 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати эрталаб соат 04:00 дан бошланишини ҳам маълум қилди.
Открытие горнолыжного курорта Амирсой в Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2026
Амирсой ва Чимёнга бориш осонлашади: 20 та микроавтобус йўналишга чиқарилди
Янгиликлар лентаси
0