Мирзиёев ва Алиев телефон орқали Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари телефон мулоқотида Яқин Шарқдаги вазият ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 март куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбатда томонлар Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилиб, унинг янада кескинлашиши кенг минтақа учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга ва жаҳон иқтисодиёти рецессиясига олиб келиши мумкинлигини қайд этдилар.
Давлат раҳбарлари вазиятни фақат сиёсий-дипломатик воситалар орқали тез фурсатда юмшатиш зарурлигини таъкидладилар.
Шунингдек, Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон–Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилишди.
Мирзиёев Давосда қатор учрашувлар ўтказди