Тошкентда Наврўз сайиллари қаерда ўтади — манзиллар

Пойтахтда Наврўз байрами муносабати билан бир қатор боғ, майдон ва туризм кўчаларида сайиллар, концертлар, миллий таомлар ва халқ томошалари ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Наврўз байрами сайиллари ўтказиладиган манзилларни эълон қилди.
Ҳокимлик матбуот хизматининг хабар қилишича, бу йилги байрам анъанавий дастурлар билан бирга кутилмаган сюрпризлар, ўзгача кайфият ва унутилмас лаҳзаларга бой бўлади.
Байрам сайилларининг асосий манзиллари қуйидагилар:
21–22 март — “Ўзбекистон овози” туризм кўчаси (бош манзил);
21–22 март — Тарас Шевченко гастрономик кўчаси;
21–23 март — “Наврўз” этно боғи;
21 март — Ал-Хоразмий туризм кўчаси.
Шунингдек, 21 март куни сайиллар қуйидаги манзилларда ҳам бўлиб ўтади:
Юнусобод туманидаги “Юнусобод Галерея” мажмуаси олди;
Бектемир туманидаги “Coca-Cola” боғи;
Мирзо Улуғбек туманидаги “Central Park”;
Сергели тумани марказий хиёбони;
Олмазор туманидаги Талабалар шаҳарчаси ("Беруний" метро бекати ёнида);
Учтепа туманидаги “Сеул” экобоғи;
Чилонзор туманидаги Ғофур Ғулом боғи;
Яккасарой туманидаги “Next” савдо мажмуаси;
Яшнобод туманидаги “Ашхобод сайилгоҳи” боғи;
Янгиҳаёт туманидаги “Меҳригиё” майдонида.
21–22 март Шайхонтоҳур туманидаги “Анҳор Локомотив” боғи ва “Tashkent City” боғида.
Манзилларда миллий таомлар ва кўклам неъматлари намойиши, сумалак, ҳалим, сомса ва анъанавий палов тайёрлаш жараёнлари, уларни татиб кўриш имконияти, таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари, ҳунармандчилик ва амалий санъат кўргазмалари, миллий ўйинлар, халқ томошалари ҳамда турли қизиқарли беллашувлар ташкил этилади.
Наврўзда театрларга бепул чипта, зиёратгоҳ, музей ва меҳмонхоналарда чегирмалар берилади