https://sputniknews.uz/20260318/tashkent-navroz-sayillar-manzillar-56348986.html
Тошкентда Наврўз сайиллари қаерда ўтади — манзиллар
Тошкентда Наврўз сайиллари қаерда ўтади — манзиллар
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Наврўз сайиллари ўтказиладиган асосий манзилларни эълон қилди. Байрам кунлари пойтахтнинг турли нуқталарида миллий таомлар, концертлар, кўргазмалар ва халқ ўйинлари ташкил этилади.
2026-03-18T12:42+0500
2026-03-18T12:42+0500
2026-03-18T12:53+0500
ўзбекистон
жамият
пойтахт
байрам
оммавий тадбир
миллий таомлар
концерт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/777/94/7779495_0:63:1200:738_1920x0_80_0_0_64547933c34b283699675996d289cec1.jpg
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Наврўз байрами сайиллари ўтказиладиган манзилларни эълон қилди. Ҳокимлик матбуот хизматининг хабар қилишича, бу йилги байрам анъанавий дастурлар билан бирга кутилмаган сюрпризлар, ўзгача кайфият ва унутилмас лаҳзаларга бой бўлади.Байрам сайилларининг асосий манзиллари қуйидагилар:Шунингдек, 21 март куни сайиллар қуйидаги манзилларда ҳам бўлиб ўтади:21–22 март Шайхонтоҳур туманидаги “Анҳор Локомотив” боғи ва “Tashkent City” боғида.Манзилларда миллий таомлар ва кўклам неъматлари намойиши, сумалак, ҳалим, сомса ва анъанавий палов тайёрлаш жараёнлари, уларни татиб кўриш имконияти, таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари, ҳунармандчилик ва амалий санъат кўргазмалари, миллий ўйинлар, халқ томошалари ҳамда турли қизиқарли беллашувлар ташкил этилади.
https://sputniknews.uz/20260311/navroz-chegirmalar-berilish-56213022.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/777/94/7779495_67:0:1134:800_1920x0_80_0_0_62be90eb9eb44e7cc971e143232c4d45.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, наврўз, наврўз байрами, тошкент шаҳар ҳокимлиги, байрам манзиллари, сайил, tashkent city, анҳор локомотив, наврўз этно боғи, ўзбекистон овози туризм кўчаси, тарас шевченко кўчаси
тошкент, наврўз, наврўз байрами, тошкент шаҳар ҳокимлиги, байрам манзиллари, сайил, tashkent city, анҳор локомотив, наврўз этно боғи, ўзбекистон овози туризм кўчаси, тарас шевченко кўчаси
Тошкентда Наврўз сайиллари қаерда ўтади — манзиллар
12:42 18.03.2026 (янгиланди: 12:53 18.03.2026) Пойтахтда Наврўз байрами муносабати билан бир қатор боғ, майдон ва туризм кўчаларида сайиллар, концертлар, миллий таомлар ва халқ томошалари ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Наврўз байрами сайиллари ўтказиладиган манзилларни эълон қилди.
Ҳокимлик матбуот хизматининг
хабар қилишича, бу йилги байрам анъанавий дастурлар билан бирга кутилмаган сюрпризлар, ўзгача кайфият ва унутилмас лаҳзаларга бой бўлади.
Байрам сайилларининг асосий манзиллари қуйидагилар:
21–22 март — “Ўзбекистон овози” туризм кўчаси (бош манзил);
21–22 март — Тарас Шевченко гастрономик кўчаси;
21–23 март — “Наврўз” этно боғи;
21 март — Ал-Хоразмий туризм кўчаси.
Шунингдек, 21 март куни сайиллар қуйидаги манзилларда ҳам бўлиб ўтади:
Юнусобод туманидаги “Юнусобод Галерея” мажмуаси олди;
Бектемир туманидаги “Coca-Cola” боғи;
Мирзо Улуғбек туманидаги “Central Park”;
Сергели тумани марказий хиёбони;
Олмазор туманидаги Талабалар шаҳарчаси ("Беруний" метро бекати ёнида);
Учтепа туманидаги “Сеул” экобоғи;
Чилонзор туманидаги Ғофур Ғулом боғи;
Яккасарой туманидаги “Next” савдо мажмуаси;
Яшнобод туманидаги “Ашхобод сайилгоҳи” боғи;
Янгиҳаёт туманидаги “Меҳригиё” майдонида.
21–22 март Шайхонтоҳур туманидаги “Анҳор Локомотив” боғи ва “Tashkent City” боғида.
Манзилларда миллий таомлар ва кўклам неъматлари намойиши, сумалак, ҳалим, сомса ва анъанавий палов тайёрлаш жараёнлари, уларни татиб кўриш имконияти, таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари, ҳунармандчилик ва амалий санъат кўргазмалари, миллий ўйинлар, халқ томошалари ҳамда турли қизиқарли беллашувлар ташкил этилади.