ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Эрон халқига ун, гуруч, шакар, макарон, кунгабоқар ёғи ва консервалар ҳамда дори воситалари ҳамда тиббий буюмлардан иборат инсонпарварлик юки етказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон томонидан юборилган инсонпарварлик юкни қабул қилиш маросимида Эроннинг Дарегаз шаҳри ҳокими Мужтабо Базмара, Эрон ТИВнинг Хуросон Разавий вилоятидаги идораси раҳбари, вазир маслаҳатчиси Али Масумифар, шунингдек, Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мужтаба Рузбехани иштирок этди.
Тадбир давомида Эрон расмийлари Ўзбекистон президентига Эрон халқига кўрсатилган ёрдам ва эътибор учун миннатдорлик билдирди.
Уларнинг таъкидлашича, мазкур ташаббус икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарининг ёрқин ифодаси бўлди.