ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. 15 март куни соат 13:18 да Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Ботир Зокиров кўчасида жойлашган “Park in Mall” оилавий кўнгилочар савдо марказининг 3-қаватида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Қутқарув техникаси воқеа жойига соат 13:19 да етиб борган ва ёнғин соат 13:28 да ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. “Park in Mall” оилавий кўнгилочар савдо мажмуасининг 3-қаватидаги 25 квадрат метр майдон ёниб зарарланган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.