Ўзбекистон Афғонистон билан имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни тасдиқлади

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги имтиёзли савдо тўғрисидаги келишув ўтган йили имзолаган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни тасдиқлади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул этиб белгиланди.
Ташқи ишлар вазирлигига халқаро ҳужжат кучга кириши учун зарур бўлган давлат ичидаги тартиб-таомиллар Ўзбекистон томонидан бажарилгани тўғрисида Афғонистон томонига тегишли билдиришнома юбориш топширилди.
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги имтиёзли савдо тўғрисидаги келишув, шунингдек, 2025−2026 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий ва саноат соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик дастури ўтган йил июнида Тошкентда имзоланган эди.
Сўнгги беш йил ичида мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми 2,5 бараварга ошди — 2021 йилдаги 653 миллион доллардан 2025 йилда 1,68 миллиард долларгача етди.
Мозори Шарифда 205 млн долларлик келишув: Ўзбекистон – Афғонистон савдоси ўсмоқда