ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмаси яқинидаги туннель йўлида тиргак деворнинг бир қисми қисман ўпирилиб тушди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Воқеа жойига зудлик билан авария хизматлари, техник мутахассислар ва масъул ташкилотлар вакиллари жалб этилган.
На перекрестке улиц Темура Малика и Буюк Ипак Йули в Ташкенте обвалилась часть дороги на путепроводе, пишут в соцсетях и публикуют кадры
© telegram sputnikuzbekistan
/ Дастлабки тахминларга кўра, ҳодисага сўнгги кунларда кузатилган кучли ёғингарчилик таъсир қилган бўлиши мумкин. Хусусан, тупроқнинг ҳаддан ташқари намланиши ҳамда конструкцияга тушадиган юкламанинг ортиши асосий омиллардан бири сифатида кўрилмоқда.
Шу билан бирга, лойиҳавий ечимлар, қурилиш-монтаж ишларининг сифати, дренаж тизимининг ҳолати, қурилиш назорати ва объектни қабул қилиш тартиби ҳам атрофлича ўрганилмоқда.
На тоннельном проезде в Ташкенте произошло обрушение одного из участков подпорной стены
© Хокимият города Ташкента
Техник текширув якунларига кўра, тиклаш ишлари бўйича тегишли қарор қабул қилинади. Агар қоидабузарликлар ёки ишларнинг лозим даражада бажарилмагани аниқланса, масъул шахсларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилади, дея қўшимча қилинган хабарда.