https://sputniknews.uz/20260212/yogingarchilik-tashkent-xizmatlar-kuchaytirilgan-rejim-55640096.html
Ёғингарчилик сабаб Тошкентда шаҳар хизматлари кучайтирилган режимга ўтказилди
Ёғингарчилик сабаб Тошкентда шаҳар хизматлари кучайтирилган режимга ўтказилди
Sputnik Ўзбекистон
Кучли ёғингарчилик сабаб Тошкентнинг айрим ҳудудларида сув тўпланишлари кузатилмоқда. Шаҳар хизматлари кучайтирилган режимга ўтказилди, канализация тизимлари тезкор тозаланмоқда.
2026-02-12T10:33+0500
2026-02-12T10:33+0500
2026-02-12T10:49+0500
ўзбекистон
ёмғир
жамият
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/09/15363778_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_2195353e6ec35494e3ec80b27ca6e31d.jpg
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Кучли ёғингарчилик туфайли айрим ҳудудларда вақтинчалик сув тўпланишлари кузатилаётгани сабаб Тошкент шаҳрининг барча тегишли хизматлари кучайтирилган иш режимига ўтказилиб, кечаю кундуз фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, ёғингарчилик миқдори ўртача кўрсаткичлардан анча юқори бўлгани сабабли ёмғир канализацияси ва оқова сув тизимларига жиддий юклама тушган.Ҳокимлик маиший чиқиндилар сув оқимини қийинлаштириши ва маҳаллий сув тўпланишларига сабаб бўлишини таъкидлади. Аҳолидан ободонлаштириш қоидаларига риоя қилиш ва чиқиндиларни сув оқава каналларига ташламаслик сўралди.Сув тўпланиши ҳолатлари аниқланса, “Халқ назорати” портали, ҳокимликнинг расмий Telegram-боти ёки 112, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.
https://sputniknews.uz/20251122/toshkent-havo-ifloslanishi-53671004.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/09/15363778_124:0:2855:2048_1920x0_80_0_0_9d3cd4484afbc3a63876c7e0812f6881.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, ёғингарчилик, сув тўпланиши, шаҳар хизматлари, канализация, оқова сув тизими, ҳокимлик, 112, 1055, халқ назорати, telegram-бот
тошкент, ёғингарчилик, сув тўпланиши, шаҳар хизматлари, канализация, оқова сув тизими, ҳокимлик, 112, 1055, халқ назорати, telegram-бот
Ёғингарчилик сабаб Тошкентда шаҳар хизматлари кучайтирилган режимга ўтказилди
10:33 12.02.2026 (янгиланди: 10:49 12.02.2026) Ёғингарчилик меъёрдан юқори бўлиши оқибатида Тошкент шаҳрида ёмғир канализацияси ва оқова сув тизимларига юклама ошди, қудуқлар ва ариқлар тезкор тозаланмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Кучли ёғингарчилик туфайли айрим ҳудудларда вақтинчалик сув тўпланишлари кузатилаётгани сабаб Тошкент шаҳрининг барча тегишли хизматлари кучайтирилган иш режимига ўтказилиб, кечаю кундуз фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, ёғингарчилик миқдори ўртача кўрсаткичлардан анча юқори бўлгани сабабли ёмғир канализацияси ва оқова сув тизимларига жиддий юклама тушган.
Ёмғир қабул қилувчи қудуқлар, ариқ тармоқлари ва коллекторлар чўкиндилар ҳамда маиший чиқиндилардан тезкор тозаланмоқда.
Ҳокимлик маиший чиқиндилар сув оқимини қийинлаштириши ва маҳаллий сув тўпланишларига сабаб бўлишини таъкидлади. Аҳолидан ободонлаштириш қоидаларига риоя қилиш ва чиқиндиларни сув оқава каналларига ташламаслик сўралди.
Сув тўпланиши ҳолатлари аниқланса, “Халқ назорати” портали, ҳокимликнинг расмий Telegram-боти ёки 112, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.