Матбуот маркази

"Sputnik"да Россия -Ўзбекистон солиқ ҳамкорлиги ва блогерлар даромадлари муҳокама қилинади

Блогерларнинг даромадлари ва онлайн фаолиятини назорат қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тажриба, солиқ органлари очиқлигини ошириш ҳамда бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. 12 март куни Тошкент вақти билан соат 13:00 да Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Солиқ ҳамкорлиги: рақамлаштириш ва тажриба алмашиш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги солиқ ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади.
Тадбирда қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:
блогерлар даромадларини назорат қилиш ва онлайн фаолият бўйича халқаро ҳамда минтақавий тажриба;
сервисга йўналтирилган ёндашувларни жорий этиш ва солиқ органлари очиқлигини ошириш;
солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Ягона солиқ ҳисобварағини қўллаш;
фуқаролар билан мулоқот учун рақамли хизматлар ва медиа воситаларини ривожлантириш.
Иштирокчилар:
Солиқ қўмитаси Бюджет даромадларини прогнозлаштириш департаменти директори ўринбосари Ҳамдамбек Бобожонов;
Солиқ қўмитаси Иқтисодий таҳлил ва яширин иқтисодиётни мониторинг қилиш бошқармаси бош давлат солиқ инспектори Камола Ахмеджанова.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев
Ўзбекистон ва Россия блогерлар даромадларини солиқ назорати масаласини муҳокама қилди