Ўзбекистон ва Россия блогерлар даромадларини солиқ назорати масаласини муҳокама қилди

© Налоговый комитетДелегация Налогового комитета изучает опыт российских коллег в Москве
Делегация Налогового комитета изучает опыт российских коллег в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Солиқ қўмитаси делегацияси блогерлар даромадлари устидан солиқ назорати амалиётини ўрганиш мақсадида Россия Федерал солиқ хизматига ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Солиқ қўмитаси делегациясининг Россия Федерал солиқ хизматига ишчи ташрифи доирасида томонлар блогерлар ва интернет тармоғида фаолият юритувчи бошқа шахслар даромадлари устидан солиқ назоратини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Хусусан, солиқ хизмати брендини оммалаштириш, очиқликни ошириш ва фуқаролар ишончини мустаҳкамлаш мақсадида медиа ҳамжамият билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Россия томони солиқ органлари фаолиятида хизмат кўрсатишга йўналтирилган ёндашувлар — солиқ тўловчилар учун қулай хизматлар яратиш, улар билан самарали мулоқот ўрнатиш ва маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича тажрибасини тақдим этди.
Тажриба алмашиш илғор ечимларни ўрганиш ва уларни келгусида Ўзбекистон солиқ органлари фаолиятига жорий этиш имкониятларини кўриб чиқишга хизмат қилади.
На собрании было подвергнуто критике состояние налогового администрирования в городе Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2026
Солиқ тизимида яширин иқтисодиёт, коррупция ва ортиқча тўловлар очиқланди
Янгиликлар лентаси
0