Солиқ тизимида яширин иқтисодиёт, коррупция ва ортиқча тўловлар очиқланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаНа собрании было подвергнуто критике состояние налогового администрирования в городе Ташкенте
На собрании было подвергнуто критике состояние налогового администрирования в городе Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2026
Oбуна бўлиш
Пойтахтда яширин ва кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми 60 триллион сўмга етган.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселекторда Тошкент шаҳридаги яширин иқтисодиёт ва солиқ маъмурчилиги ҳолати танқид қилинди.
Қайд этилишича, пойтахтда яширин ва кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми 60 триллион сўмга етган бўлиб, бу бюджет йилига 7,5 триллион сўм йўқотишига олиб келмоқда. Акциз солиғи тўловчилар ишлаб чиқариш ва савдо ҳажмини яширгани оқибатида 66 миллиард сўм солиқдан қочилган.
ҚҚС тўловчиларнинг қарийб 30 минг нафари бу солиқдан бирор сўм тўламаган. Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида касса аппаратларининг тўртдан бири ишлатилмаяпти.
Текширувларда 70 миллиард сўм солиқ ҳисобланмасдан қолгани аниқланган.
Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Д. Усманов ишдан олиниб, жиноят иши қўзғатилган.
“Малика” савдо комплексида 1,5 минг тадбиркордан фақат тўртдан бири рўйхатдан ўтган, декабрь ойида 600 миллиард сўмлик савдо тушуми яширилган.
Шаҳар солиқ бошқармаси бюджет режасини айрим тадбиркорлардан ортиқча тўлов ундириш ҳисобидан бажараётгани айтилди. 46,4 минг корхонадан 876 миллиард сўм ортиқча тўлов ундирилган.
ҚҚСни сунъий ортиқча тўлов орқали бюджетдан ноқонуний қоплаш ҳолатлари кўпайган. Бу бўйича 20 нафар солиқ ходимига жиноят иши қўзғатилган.

Йиғилишда Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ишдан олинди. Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Х. Муллажонов ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Ю. Насимджановни ишдан олиш топширилди.

Солиқ қўмитаси раисига пойтахтдаги барча туман солиқ инспекциялари раҳбарларини алмаштириш ва коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш вазифаси қўйилди.
Давлат солиқ қўмитаси биноси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2026
Ўзбекистонда 2025 йилда солиқ тушуми қанча бўлди: қўмита рақамларни очиқлади
Янгиликлар лентаси
0