Ўзбекистонда 2025 йилда солиқ тушуми қанча бўлди: қўмита рақамларни очиқлади

© Sputnik / Бахром ХатамовДавлат солиқ қўмитаси биноси, архив сурат
Давлат солиқ қўмитаси биноси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2026
Oбуна бўлиш
2025 йилда республика бюджетига 247,8 триллион сўм солиқ тушуми таъминланди. Бу ўтган йилга нисбатан 24 фоизга кўп бўлиб, тушумларда фойда солиғи ва ҚҚС асосий улушни ташкил этди.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Солиқ органлари томонидан 2025 йилда республика бўйича бюджетга 247,8 триллион сўм тушумлар таъминланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга кўп.
© Налоговый комитетВ 2025 году в бюджет поступило 247,8 трлн сумов налоговых поступлений
В 2025 году в бюджет поступило 247,8 трлн сумов налоговых поступлений - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2026
В 2025 году в бюджет поступило 247,8 трлн сумов налоговых поступлений
Солиқ турлари кесимида тушум (2024 йилга нисбатан ўсиш):
фойда солиғи - 72,3 триллион сўм (+ 37%);
ҚҚС - 45,2 триллион сўм - (+14%);
жисмоний шахслар даромад солиғи - 42,4 триллион сўм - (+20%);
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ - 25,8 триллион сўм (+28%);
акциз солиғи - 20 триллион сўм - (+13%);
солиқсиз тушумлар (дивидендлар, бож, йиғим, жарима ва бошқа тўловлар) — 19,5 триллион сўм (+31%)
ер солиғи - 10 триллион сўм (+22%);
мол-мулк солиғи - 8 триллион сўм (+18%);
айланмадан олинадиган солиқ - 3,1 триллион сўм (+8%);
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ - 1,4 триллион сўм (21%).
Чек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2026
Солиқ қоидабузарликлари ҳақидаги хабарлар учун фуқароларга қарийб 34 млрд сўм тўланди
Янгиликлар лентаси
0