ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Россиянинг MAX миллий платформасининг аудиторияси 100 миллион фойдаланувчига етди, юборилган хабарлар сони эса 62 миллиардтадан ошди. Бу ҳақда РИА Новости MAX матбуот хизмати маълумотига таяниб хабар берди.
Компания маълумотига кўра, платформадан кунлик фойдаланувчилар сони 70 миллионга етган. Шунингдек, фойдаланувчилар ҳар куни 1 миллиардтадан ортиқ хабар юбормоқда ва 28 миллион қўнғироқни амалга оширмоқда.
Мессенжер ишга туширилганидан бери 62 миллиардта хабар жўнатилган, 3 миллиардтадан ортиқ қўнғироқ амалга оширилган. Шунингдек, 470 миллионта видеохабар ёзиб олиниб жўнатилган.
Бугунги кунга келиб платформада 25,5 миллионта гуруҳ чати ташкил этилган. Ижодкорлар, блогерлар, фойдаланувчилар ва компаниялар томонидан 2,2 миллионта оммавий ва шахсий канал яратилган.
Эслатамиз, Ўзбекистон рақамлари билан ҳам мазкур мессенжердан рўйхатдан ўтиш ва фойдаланиш мумкин.