Telegram Ўзбекистонда тўлов, сармоя ва крипто операциялари учун “Ҳамён”ни ишга туширди

© Sputnik / Кирилл КаллиниковМессенджер Telegram
Мессенджер Telegram  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2025
Oбуна бўлиш
Wallet орқали мессенжернинг ўзида пул ўтказиш, сармоя киритиш ва крипто-активлар билан савдо қилиш мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Ўзбекистонда Telegram ҳамёни расман ишга туширилди ва шу муносабат билан махсус тақдимот маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ҳамённинг мамлакатда расман фаолият бошлашига бағишланган тадбирда Telegram’нинг Wallet хизмати техник директори Александр Тоболь янги сервис имкониятлари ҳақида маълумот берди.
Унинг айтишича, Wallet фойдаланувчиларга мессенжернинг ўзида пул ўтказиш, сармоя киритиш, турли савдо ва молиявий операцияларни амалга ошириш имконини тақдим этади.
Қайд этилишича, ҳамён илгари ҳам ҳудудда ишлаётган бўлган, бугун эса унинг расман ишга туширилгани эълон қилинди.
Биткоин криптовалюта  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2025
Ўзбекистонда стейблкоинлар муомалага киритилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0