Яқин Шарқдаги кескинлик сабаб Ўзбекистонга 22 мингга яқин фуқаро қайтарилди

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистонга қайтарилган фуқароларнинг асосий қисми Саудия Арабистони ва БААдан олиб келинган. Репатриация ишлари босқичма-босқич давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. 9 март соат 07:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонга жами 21 712 нафар фуқаро қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, қайтарилганлардан:
Саудия Арабистонидан — 17 963 нафар,
Бирлашган Араб Амирликларидан — 3 290 нафар,
Эрондан — 47 нафар,
Қатардан — 378 нафар,
Баҳрайндан — 27 нафар,
Ўмондан — 7 нафарни ташкил этган.
Таъкидланишича, ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич давом эттирилмоқда.
Айни пайтда репатриация ишлари асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган давлатлар орқали амалга оширилмоқда.

Бундан аввал Ўзбекистон транспорт вазирлиги мамлакат ҳукумати вазирликка Саудия Арабистони ва Яқин Шарқнинг бошқа давлатларида бўлиб турган фуқароларни минтақадаги вазият кескинлашгани сабабли Ватанга қайтариш чораларини кўриш бўйича топшириқ берганини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги бир қатор объектларга, жумладан, Теҳронга зарбалар берган. Вайронагарчиликлар ва тинч аҳоли орасида қурбонлар бор.

Эрон эса Исроил ҳудудига ҳамда Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига жавоб зарбаларини бермоқда.

Саудия Арабистони, БАА ва Эрондан 9 минг нафардан зиёд ўзбекистонлик эвакуация қилинди