Саудия Арабистони, БАА ва Эрондан 9 минг нафардан зиёд ўзбекистонлик эвакуация қилинди

© Sputnik / Авенир ДебердеевФасад здания с надписью МИД Узбекистана
Фасад здания с надписью МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2026
Oбуна бўлиш
1 мартдан 5 мартгача Ўзбекистонга жами 9 361 нафар ватандош эвакуация қилинди. Фуқаролар Саудия Арабистони, БАА, Эрон, Баҳрайн ва Ўмондан Ватанга қайтарилди.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. 1 мартдан 5 март куни соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонга жами 9 361 нафар ватандош эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Саудия Арабистонидан мунтазам ва қўшимча чартер рейслар орқали 8 114 нафар фуқаро ватанга қайтарилган.
Бирлашган Араб Амирликларидан ҳозирги кунгача 1 192 нафар фуқаро олиб келинган.
Шунингдек, Эрондан 23 нафар, Баҳрайндан 25 нафар ва Ўмондан 7 нафар фуқаро Ўзбекистонга хавфсиз етказилди.

Таъкидланишича, ватандошларни ватанга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Айни пайтда эвакуация асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлган мамлакатлардан амалга оширилмоқда.
Хабарда қўшича қилинишича, минтақанинг бошқа давлатларида ҳаво ҳудуди очилиши билан эвакуация ишлари тезкор равишда ташкил этилиб, давом эттирилади.
Авиакомпания Centrum Air открыла новое направление полетов: Ташкент — Доха - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2026
Дубайдан Тошкентга махсус рейс: "Centrum Air" қолиб кетган йўловчиларни олиб келмоқда
Янгиликлар лентаси
0