Дубайдан Тошкентга махсус рейс: "Centrum Air" қолиб кетган йўловчиларни олиб келмоқда

© Foto : Uzbekistan airportsАвиакомпания Centrum Air открыла новое направление полетов: Ташкент — Доха
Авиакомпания Centrum Air открыла новое направление полетов: Ташкент — Доха - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2026
Oбуна бўлиш
БAA ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли аввал учолмай қолган йўловчиларни олиб келиш учун "Centrum Air" Дубайдан Тошкентга махсус рейс амалга оширди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг "Centrum Air" авиакомпанияси чоршанба куни Дубайдан Тошкентга рейс амалга оширди. Бу ҳақда Flightradar маълумотларига таянган ҳолда РИА Новости хабар берди.
Маълумотларга кўра, самолёт Бирлашган Араб Амирликлари осмонида ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилгани сабабли аввал учолмай қолган йўловчиларни олиб кетди. Самолёт Дубай халқаро аэропортидан соат 11:14 да учиб кетган, Тошкентга қўниш эса соат 15:20 га режалаштирилган.

Аввалроқ "Centrum Air" матбуот хизмати 4 март куни амалга оширилган мазкур рейс 28 февраль куни учолмай қолган йўловчиларни олиб кетиш учун махсус ташкил этилганини маълум қилган эди.

Бундан аввал Ўзбекистон транспорт вазирлиги мамлакат ҳукумати вазирликка Саудия Арабистони ва Яқин Шарқнинг бошқа давлатларида бўлиб турган фуқароларни минтақадаги вазият кескинлашгани сабабли Ватанга қайтариш чораларини кўриш бўйича топшириқ берганини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги бир қатор объектларга, жумладан, Теҳронга зарбалар берган. Вайронагарчиликлар ва тинч аҳоли орасида қурбонлар бор.
Эрон эса Исроил ҳудудига ҳамда Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига жавоб зарбаларини бермоқда.
Boeing  Uzbekistan Airlines  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2026
Яқин Шарқдаги кескинлик фонида "UzAirways" 240 нафар зиёратчини ватанга қайтарди
Янгиликлар лентаси
0